Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Вьетнам президенти билан учрашди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралардан кейин Вьетнам президенти Нгуен Фу Чонг билан учрашди.
Ким Чен Ин ҳамкасбига АҚШ-Шимолий Корея саммитини ташкиллаштиришдаги ёрдами ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирган ҳамда Шимолий Корея ва Вьетнам узоқ йиллардан бери дўстона алоқаларда эканини эслаб ўтган.
“Вьетнамда чегарадан бошлаб мени илиқ кутиб олишгани ва бундай қизғин қабул қилишгани Вьетнам халқининг самимий қалбини ҳис қилишга имкон беради”, деб айтган Ким Чен Ин.
Ўз навбатида Вьетнам президенти Ким Чен Иннинг ташрифини бир қатор минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиш учун яхши имконият деб атаган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026