Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Жанубий Корея биргаликдаги ҳарбий машғулотларни тўхтатишга келишиб олди
АҚШ ва Жанубий Корея мунтазам ўтказилувчи иккита ҳарбий машғулотни тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан ва унинг кореялик ҳамкасби Чон Гён Дунинг телефон суҳбати натижаларига кўра Пентагон маълум қилди.
Натижада икки томон Key Resolve ва Foal Eagle машғулотларини тугатишга қарор қилган.
Ушбу қарор жорий ҳафтада Ханойда ўтган АҚШ-Шимолий Корея саммити ортида қабул қилинди. Пентагоннинг таъкидлашича, Шанахан ва Чон Гён Ду саммитни ва “Корея яриморолини ядровийсизлаш ва тинчликка эришиш бўйича чораларни янада мувофиқлаштириш ҳамда қуролли кучлар жанговарлигини қўллаб-қувватлаш”ни муҳокама қилишган.
Машғулотлар бекор қилинганига қарамай, Пентагон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлиги ўз кучлари жанговарлиги ва уларнинг исталган чақириқларга жавоб беришга қодирлигини қўллаб-қувватлашга ўзаро ваъда беришган.
АҚШ ва Жанубий Кореянинг кенг кўламли ҳарбий машғулотлари Корея яриморолидаги қарама-қаршиликни кескинлаштирувчи асосий омиллардан бири бўлган ва уларни минтақада тинчликка кўмак бермаслигини таъкидлаб келган Шимолий Корея, Россия ва Хитойнинг салбий муносабатига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026