Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия 2014 йилда изсиз йўқолган Boeing самолётини яна қидиришни бошлаши мумкин
Малайзия транспорт вазири Энтони Локе Сиеу Фук 2014 йилда изсиз йўқолган Boeing самолёти қулаган жойни қидириш операцияси яна бошланиши мумкинлигини маълум қилди.
Фук бу ҳақда Malaysia Airlines авиакомпанияси лайнери йўқолганининг 5 йиллигига бағишланган маросимда айтиб ўтган.
“Агар ишонишга лойиқ тахминлар тақдим қилинса, уларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Бизни қўл қовуштириб ўтирибди дейиш ноўриндир”, деб айтган Фук.
Вазир ўтган йил қидирув ишларини олиб борган АҚШнинг Ocean Infinity компанияси билан ҳамкорлик қилиниши мумкинлигини айтган.
Малайзия авиакомпаниясига қарашли, 2014 йил 8 март куни Куала-Лумпурдан Пекинга рейсни амал оширган Boeing 777-200ER самолёти ҳаво кўтарилгандан 40 дақиқа ўтгач Жанубий Хитой денгизи устида йўқолиб қолган. Самолёт бортида 227 йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси 2015 йил январда бахтсиз ҳодиса қурбонлари деб тан олинган. Тергов идоралари самолётнинг йўқолиши сабаблари ва тафсилотларини аниқлай олишмаган.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026