19:58 / 04.03.2019
9779

“Ливерпуль” афсонаси футбол бўлимларини 20 дақиқагача қисқартиришни таклиф қилди 

Фото: Instagram

“Ливерпуль” ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Реднапп футболга мухлисларни янада жалб қилувчи баъзи янгиликлар киритишни таклиф қилди.

“Агар футболда 20 дақиқадан давом этувчи 2 та бўлим бўлганда, ўйин умуман бошқача тус оларди. Чунки ҳозир 90 дақиқа ўйнай оладиган ўйинчилар бунчалик аҳамиятли бўлмасдилар. Бундай ҳолатда сиз майдонда гол уриши керак бўлган тезкор футболчилар бўлишини истаган бўлардингиз.

Шунингдек, ўйинлар вақтида мусиқа қўшиш ҳам мумкин. Менинг фарзандим машқ қилганда баъзида мусиқани ёқади. Ўшанда сиз фарқни кўрасиз. Худди шуни “Челси” академиясидаги болалар билан амалга оширишади. Мусиқа ёқилганда, бу ҳақиқатан ҳам иш бера бошлайди. Бу уларга ёқади”, деб айтган Реднапп.

Реднапп фаолияти давомида “Ливерпуль”да 11 та мавсум ўтказиб, унинг сафида УЕФА кубогида (2001 йил) ғолиб бўлган, Англия терма жамоаси билан бирга эса 1996 йилги Европа чемпионати “бронза”сини қўлга киритган.

Top