Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Фото: KUN.UZ
Бугун, 4 март куни республика бўйича антициклон кириб келиши билан баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
ФВВ хабарига кўра, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқни, шимолда 5-10 даража илиқни ташкил этади.
5 мартда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида барқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқни, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади.
6-9 мартда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-7 мартда 8-13 даража илиқ; 8-9 мартда 10-15 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
21:41 / 29.01.2026
Феврал ойи январга нисбатан илиқроқ бўлиши кутилмоқда – Гидрометеорология хизмати
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
10:20 / 22.01.2026