Ўзбекистон | 20:33 / 05.03.2019
21662
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий билим юртига ўқишга кириш учун қандай ҳужжатлар зарур?

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ариза (билдирги);
  • паспорт нусхаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
  • чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
  • номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
  • анкета (тўлдирилган ҳолатда);
  • ўқиш, иш (хизматни ўташ) агар ўқиётган ёки ишлаётган (хизматни ўтаётган) бўлса ўша жойдан маълумотнома;
  • ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);
  • ота-онасидан фарзандининг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришига розилик хати;
  • маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;
  • олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);
  • яқин қариндошлар орасида вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномасининг нусхаси;
  • 3х4 см ўлчамдаги 6та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5х6 см ўлчамдаги 4та фотосурат (бош кийимсиз);
  • номзоднинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органидан жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ва судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (контракт бўйича ҳарбий хизматчилар мазкур маълумотномани тақдим қилиши талаб этилмайди).

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг қайд этилгани тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

Мавзуга оид