Моуриньо «Реал» билан ЕЧЛда ғолиб чиқа олмагани ва клубга қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди
«Реал» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб томонидан унга қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Аввалги клубларимдан бирига қайтишим мумкинми? Агар бу тўғри йўлдаги, муносиб структура ва тўғри амбицияларга эга клуб бўлса, бу борада муаммо кўрмаяпман. Сен қачондир ишлаб кетган клуб сенинг қайтишингни истаётган бўлса, ҳақиқатан ҳам бундан фахрланиш мумкин, менимча. «Реал» – афсонавий клуб, ЕЧЛда 13 марта чемпион бўлганини билсангиз керак.
«Челси»га қайтишим фаолиятимдаги энг ёқимли дамлардан бири бўлганди. Сени иккинчи марта ҳам таклиф этишяптими, демак улар сенинг нималарга қодир эканингни билишади.
«Реал» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаганман? Мен аллақачон «Бернабеу»да «Интер» билан ЕЧЛни ютиб бўлганман», – деди Моуриньо beIN Sports эфирида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал»нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон португалиялик мутахассис мавсум якунида «Реал» устозига айланиши мумкинлигини айтган эди.
«Янги мавсумда Моуриньонинг «Реал»ни бошқариш эҳтимоли юқори. Ҳозир музокара ўтказилмоқда», – деб ёзгандиКальдерон твиттер саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли Жозе 2010-2013 йилларда «Реал» бош мураббийи бўлган ва Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган эди. Мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Манчестер Юнайтед» клуби бўлиб, 2018 йил декабрь ойида истеъфога чиқарилганди.
Мавзуга оид
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023
Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади
15:08 / 12.10.2022
«Қишдаёқ барчасини тарозига қўямиз». Элдорнинг агенти Моуриньонинг Шомуродовга икки эътирози, Римда нега қолгани ва келажаги ҳақида
21:57 / 22.08.2022