Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда юк поезди фуқарони уриб кетди
Шу йилнинг 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
“Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026