АҚШда ноодатий катта ўлчамдаги тимсоҳ аниқланди
АҚШнинг Жоржия штатида маҳаллий фермер ирригация зовурида вазни 320 килограмм ва узунлиги 4 метрдан ошадиган улкан тимсоҳни аниқлади.
Улкан йиртқичнинг сурати ижтимоий тармоқларда тарқалган, бироқ кўпчилик унинг ҳақиқийлигига шубҳа билдирган.
Табиий захиралар департаменти ходими Брент Хауз ўз ҳамкасблари билан воқеа жойига чиқиб, суратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашган. Биологнинг айтишича, у бунчалик катта ўлчамдаги тимсоҳни биринчи марта кўриши. Унинг таъкидлашича, тимсоҳ бундай катта ўлчамларга етиш учун одамларнинг кўзига кўринмаслиги керак бўлган.
Тимсоҳни зовурдан чиқариш учун оғир техника ва анча вақт талаб қилинган. У кўздан кечирилганда яралангани, унинг баданида бир нечта, жумладан ўқотар жароҳат борлиги аниқланган.
Мутахассислар тимсоҳнинг ёшини 50 лар атрофида баҳолашган. Тимсоҳни олган жароҳатлари сабабли ухлатиш йўли билан ўлдиришга тўғри келган.