Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропортида аёлни фоҳишаликка олиб кетаётган шахс қўлга олинди
Шу йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда тезкор тадбир ўтказилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
1971 йилда туғилган М.Т. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бир нафар аёлни аввалига 8000 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишиб, шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетаётган бўлган.
Хабарда айтилишича, ушбу шахс қўлга олинган. У муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун судланган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026