Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 март куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланиши мумкин
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда ИИББ ЙҲХБ томонидан 7 март соат 9.00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг айрим кўчаларида йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу кўчалар:
Ислом Каримов кўчасининг Ислом Каримов — Амир Темур чорраҳасидан Ислом Каримов – Шароф Рашидов чорраҳасига қадар бўлган қисмида;
Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз — Истиқбол чорраҳасидан Шаҳрисабз – Мустақиллик чорраҳасига қадар бўлган қисмида.
Йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари пайтида транспортлар ҳаракати қисман чекланиши мумкин.
“Юзага келадиган ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўрайди”, - дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тошкент шаҳрида 70 дан ортиқ кўча таъмирланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:00 / 23.04.2026
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
20:12 / 23.04.2026
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди
17:48 / 23.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди
15:07 / 23.04.2026