Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар фош этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилиши ва кирилишига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди.
Жумладан, «Навоий» чегара божхона пости ходимлари фуқаро М.Э.ни холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, ушбу шахс шимининг чўнтагида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 4100 АҚШ долларини олиб ўтаётгани аниқланган.
Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари эса «Навоий» чегара божхона пости орқали валюта қимматликларини ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.
«Тадбир давомида, аввалдан тезкор кузатувга олинган фуқаро Ю.У. 390 минг Россия рубли миқдоридаги нақд хорижий валюталарни фуқаролар Р. Д., С.Б. ва А.А. ни моддий рағбатлантириш эвазига қўшни давлатга яшириб олиб чиқишга бўлган уринишлари олди олинди», дейилади Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024