Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд суди қиролнинг опасини бош вазирликка номзод этиб кўрсатган партияни тарқатиб юборишга қарор қилди
Таиланд Конституцион суди қирол Маха Вачиралонгкорннинг опаси Убол Ратанани бош вазирликка номзод этиб кўрсатган Миллатни ҳимоя қилиш партиясини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Суд қарори билан партия раҳбарларига 10 йил давомида сиёсий фаолият билан шуғулланиш тақиқланди. Шу билан бирга партиянинг собиқ бош вазир Таксин Чинават билан алоқадор бўлган 214 нафар аъзосига 24 мартда бўладиган сайловларда қатнашиш тақиқланди.
Судьялар ҳайъатининг таъкидлашича, қиролнинг опасини бош вазирликка номзод этиб кўрсатиш сиёсий устунликка эришиш учун қилинган.
23 январда Таиланд қироли умумий сайловлар ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Сайловлар 24 мартда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026