Artel компанияси Халқаро хотин-қизлар куни билан қутлайди
Artel компанияси барча гўзал ва дилбар опа-сингилларимизни, онажонларимизни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан чин дилдан қутлайди.
Мунис аёллар, дилбар қизлар! Artel компанияси барчангизга туганмас бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилайди. Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин, ҳаётингиз эса ёқимли лаҳзаларга тўла бўлсин.
Азалдан шоирларимиз аёлларни меҳр-шафқат, садоқат, гўзаллик ва нафосат тимсоли деб аташган. “Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор”,- дейди ўзбек адиблари. Ҳақиқатдан ҳам, айтиш лозимки, айнан аёллар ҳар қандай давлатнинг, халқнинг ижтимоий баркамоллигини белгилаб турувчи асосий омил,бахтли жамиятнинг асоси ва пойдеворидир.
Аёлларни қутлаш, эъзозлаш, ҳурмат қилиш ўзбекистонликлар учун улкан бахт ва олий шараф.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек: «Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Мухтарам аёллар, Artel маиший техникаси хонадонингизда қулайлик ва шинамлик яратаётганидан бениҳоят мамнунмиз. Айнан Сиз бизни янада қулай, сифатли ва уй ишларида ишончли маиший техника ишлаб чиқаришга илҳомлантирасиз.
Artel компанияси барчангизни гўзаллик ва нафосат айёми Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин дилдан қутлайди ва Сизга узоқ умр, соғлик-саломатлик, оилавий бахт, хонадонингизга файз-барака тилайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022