Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қароқчиларнинг нефть танкерига қилган ҳужумини қайтарди
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Боб-ил-Мандоб бўғозида қароқчиларнинг Эрон нефть танкерига қилган ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда Эрон армиясининг расмий сайтида хабар қилинди.
"Кеча эрталаб Боб-ил-Мандоб бўғозида 11та қароқчи қайиқлар ҳужуми остида қолган нефть танкери ҲДКнинг 60-флотилияси саъй-ҳаракати билан қароқчилардан қутқариб қолинди", - дейилади армия баёнотида.
Баёнотда айтилишича, танкер бортида 150 минг тоннадан ортиқ нефть бўлган.
Аввалроқ Ғарбий Африка соҳиллари яқинида бортида 22 денгизчи бўлган нефть танкери қароқчилар томонидан олиб кетилгани тахмин қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026