Жаҳон | 20:08 / 08.03.2019
7226
1 дақиқада ўқилади

Мексикада юк машинасининг автоҳалокатга учраши 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: Total sapiens / Twitter

7 март кечки вақт Мексика жанубидаги Чьяпас штатида Марказий Америкадан муҳожирларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган.

Штат бош прокуратурасида маълум қилинишича, автоҳалокат Франсиско-Сарабия аҳоли пунктидан 5 км узоқликда юз берган. Йўл-транспорт ҳодисасида яна 30 киши жароҳат олган. 

Айни вақтда тергов олиб борилмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, давлат рақами бўлмаган юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқаргандан кейин машина ағдарилиб, жарликка тушиб кетган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид