Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг рейтинги охирги 13 йилда энг минимал даражага тушиб кетди
Россия президенти Владимир Путинга ишонч рейтинги навбатдаги антирекордни янгилади ва охирги 13 йил ичидаги минимал кўрсаткичга тушиб кетди. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикри маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда.
Путинга февраль охири-март бошида фақатгина 32 фоиз россияликлар ишонч билдиришган. Сўровнома 18 ёшдан катта россияликлар ўртасида телефон орқали ўтказилган.
Бир ой аввал Путинга ишонч билдирувчилар 33 фоизни ташкил қилганди.
Таъкидланишича, Путиннинг ишонч рейтинги пасайиши унинг Федерал йиғинга 20 февралдаги мурожаатидан кейин ҳам давом этган.
Бироқ паст кўрсаткичларга қарамай, Путин россияликлар ишонч билдирадиган сиёсатчилар рўйхатида етакчилик қилмоқда. 2- ва 3-ўринларни мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари Сергей Шойгу ва Сергей Лавров эгалламоқда (мос равишда 14,6 ва 13,4 фоиз). Бош вазир Дмитрий Медведевга 7,5 фоиз сўралганлар ишонч билдирган.
Рейтингга мухолифатчи Алексей Навальний ва телебошловчи Ксения Собчак ҳам киритилган. Уларга ишонч даражаси 1,3 ва 0,1 фоизни ташкил қилган.
Мавзуга оид
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
20:22 / 22.05.2026
Путиннинг рейтинги пасайишда давом этмоқда
17:04 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев телефон орқали Владимир Путин билан мулоқот қилди
14:15 / 21.05.2026