Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда бир инсоннинг умрига зомин бўлган шахс ушланди
Иллюстратив фото
2018 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳар Самарқанд кўчасидаги қирдан, Иштихон туманида яшаган 38 ёшли М.О. тан жароҳатлари билан беҳуш ҳолда топилиб, касалхонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай у ўзига келмасдан вафот этган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида номаълум шахслар марҳум М.О.ни темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказганликлари аниқланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Иштихон тумани Зарбанд маҳалласида рўйхатда турган, ҳозирда яшаш ва ишлаш жойини тайини бўлмаган Д.Р. содир этганлиги аниқланиб,қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:44 / 26.02.2026
УХХ икки юқори лавозимли ҳарбийни “жиноят устида” ушлади
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026