Жаҳон | 21:27 / 08.03.2019
4805
1 дақиқада ўқилади

Uber такси тўғрисидаги қонунни бузгани учун Нидерландияга 2,3 млн евро жарима тўлайди

Фото: Wong Maye-E / AP

Uber такси сервиси Нидерландия ҳудудида 2014-2015 йилларда UberPop опциясидан фойдалангани учун 2,3 млн евро жарима тўлайди. Бу ҳақда Нидерландия прокуратураси маълум қилди. 

Бундан ташқари, 309 минг евро миқдоридаги ноқонуний даромад мусодара қилинади, сервис иловасига UberPop опциясини жойлаган шахс эса 90 соатлик жамоатчилик ишларига жалб қилинди.

Прокуратура компанияни такси тўғрисидаги қонунни бузишда айблади. Чунки ҳайдовчилар UberPop опцияси орқали сервис иловасидан лицензиясиз транспорт хизмат кўрсатиш учун фойдаланишлари мумкин бўлган.

«Такси хизмати кўрсатиш учун лицензия мижоз хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган. Лицензиясиз такси хизмати кўрсатиш шунингдек, носоғлом рақобатни келтириб чиқаради», — дейилади прокуратура хабарида.

Компания 2015 йил ноябрида ўз иловасидан UberPop опциясини олиб ташлаган.

Мавзуга оид