Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда талончилик қилган шахслар қўлга олинди
Иллюстратив фото
2018 йил 21 декабрь куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани Найман маҳалласида яшовчи Х.Р. ўзининг “Газель” русумли автомашинасида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани Буюк Ипак йўли ҚФЙ ҳудудида тўхтаб дам олаётган вақтида, 3 номаълум шахс давлат рақамлари аниқланмаган “Нексия” русумли автомашинада келиб, унинг автомашинаси ойнасини тош билан уриб синдиришган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнг улар “Газель” салонидан 5 500 000 сўм пулини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қорахитой ҚФЙда яшовчи Б.А., М.А. ва Д.Т. ўзларининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026
Жиззах вилоятида иккита Cobalt Hyundai’ни тўхтатди. Ҳайдовчи ва йўловчилар калтакланган
16:04 / 21.02.2026