Таиланд жанубида бир қатор портлашлар содир этилди
Таиланд жанубидаги Сатхун ва Пхаттхалунг вилоятларида 9 ва 10 март кунлари 7 та қўлбола бомба портлаган. Хавфсизлик кучлари томонидан шу вилоятларда яна 7 та бомба топилган. Портлашлар оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Полициянинг фикрича, бомбаларни қўйиш ортида қўшни вилоятларда ҳаракат қилувчи айирмачи жангарилар, сиёсатчилар ёки жиноий тўдалар турган бўлиши мумкин.
Сатхун ва Пхаттхалунг Таиланднинг таркибига Ялла, Наративат ва Паттани вилоятлари кирувчи “энг жанубий” ҳудудига кирмайди. Бу ҳудудда Таиланд таркибига ХХ аср бошида кирган Паттани ярим мустақил султонлиги учун мухториятни талаб қилувчи айирмачи мусулмонлар жанговар гуруҳлари ҳаракат қилади. 2004 йилдан бошлаб ҳудудда жангарилар ва ҳукумат кучлари ўртасида мунтазам равишда отишмалар ва портлашлар содир бўлиб туради, бироқ қўшни вилоятларга айирмачилар фаоллиги тарқалмаган.
Айни вақтда Таиландда 2014 йилдаги ҳарбий тўнтарувдан кейинги илк парламент сайловлари бўйича кампания ўтмоқда. Бу сайловлар 24 мартга белгиланган ва портлашлар эҳтимол айирмачилар фаоллиги билан эмас, балки сиёсий мақсадлар билан ҳам боғланган бўлиши мумкин.
Шунингдек, охирги ойларда полиция ва хавфсизлик кучлари мамлакат жанубида наркотрафик ва одам савдосига қарши бир нечта муваффақиятли операциялар ўтказган ва портлашлар уюшган жиноий тўдаларнинг ҳарбийлар ва полициядан ўч олиши бўлиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024