Жаҳон | 13:18 / 10.03.2019
11668
1 дақиқада ўқилади

Трамп бошқа давлатлар ўз ҳудудларида АҚШ қўшинлари жойлаштирилиши учун кўпроқ пул тўлашларини истамоқда

Фото: Jonathan Ernst / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг ёрдамчилари бошқа давлатлар ўз ҳудудларида АҚШ қўшинлари жойлаштирилиши учун пул тўлаши борасида янги формула ишлаб чиқишди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Вашингтонда ҳисоб-китобнинг янги услубини «нарх плюс 50 фоиз» деб номлашди. Унга кўра, давлатлар ўз ҳудудларида АҚШ қўшинлари жойлаштирилиши учун харажатларни тўлиқ тўлайди, сўнгра қўшимча равишда ушбу сумманинг тенг ярмини тўлашади. 

Трамп узоқ йиллардан буён АҚШ қўшинларини ўз ҳудудларида жойлаштирган мамлакатлар кам ҳақ тўлашаётганини айтиб келади. 

АҚШ қўшинлари дунёнинг юздан ортиқ давлатида жойлаштирилган. Энг кўп ҳарбийлар эса Япония, Жанубий Корея, Германия, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган.

Мавзуга оид