01:52 / 11.03.2019
10227

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» Сульшер қўл остида илк марта ютқазди

Фото: AP

Англия Премьер-Лигасида 30-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.  

«Арсенал» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

12-дақиқада Жака узоқ масофадан чиройли зарба йўллаб, дарвозани аниқ нишонга олди. 69-дақиқада Обамеянг пенальтини бехато бажариб, ҳисобни якуний кўринишга келтирди.

Қайд қилиш жоизки, бу «Манчестер Юнайтед» клубининг АПЛ доирасида бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер қўл остидаги илк мағлубияти бўлди.

Бу натижадан сўнг, «Арсенал» 60 очко билан 4-ўринга чиқиб олди, «Манчестер Юнайтед» эса 58 очко билан 5-ўринга тушди.

АПЛ, 30-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0 (1:0, 1:0)

10 март, «Эмирейтс» стадиони 
Голлар
: 1:0 – 12 Чака, 2:0 – 69, пенальти Обамеянг. 
Арсенал – Лено, Монреаль, Косьельни, Папастатопулос, Колашинац, Рэмзи, Мэйтленд-Найлз, Жака, Озил (Ивоби, 77), Обамеянг (Денис Суарес, 80), Ляказетт (Нкетиа, 86).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Смоллинг, Янг, Диогу Далот (Марсиал, 71), Фред, Матич (Гринвуд, 80), Погба, Линделеф, Рэшфорд, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (38), Матич (68), Погба (76), Колашинац (90).

Top