Жаҳон | 23:49 / 11.03.2019
10409
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг глобал молия марказлари рейтинги эълон қилинди 

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри дунёнинг глобал молия марказлари рейтингида (Global Financial Centres Index) етакчиликни сақлаб қолди. Рейтинг ҳар ярим йил индикаторни ҳисоблаб чиқадиган Z/Yen Group консалтинг компанияси сайтида эълон қилинди. 

Лондон 2-ўринни эгаллаган. У 2018 йил сентябрдаги рейтингда Нью-Йоркдан 2 балл ортда қолган бўлса, жорий рейтингда бу фарқ 7 баллгача кўпайган. Етакчи учталикни Ҳонгконг якунламоқда.

Дунё молия марказлари индекси 2007 йилдан олиб борила бошланган. Умумий баллни ҳисоблаб чиқишда бешта кўрсаткич: бизнес-вазият, молия, инфратузилма, инсон капитали ва нуфуз ҳисобга олинади. Жорий рейтинг 25-рақамлиси бўлиб, унга 102 та молия маркази киритилган.

Мавзуга оид