Ўзбекистон | 20:00 / 11.03.2019
2939
2 дақиқада ўқилади

Мева-сабзавотларни Россияга экспорт қилишда фойдаланиладиган «Яшил йўлак» тартибидаги ўтиш пунктлари сони оширилди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги «Яшил йўлак» тартибидаги ўтиш пунктлари сони 7тадан 11тага етказилди.

«Миллий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш, тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиши учун қулай шарт-шароит яратиш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2018 йилда Новосибирск вилоятидаги «СВХ Легион Сибирь Плюс» ўтказиш пунктида, Челябинскдаги «СВХ Логистик-Чел», Оренбургдаги «СВХ Сервис-продукт», Свердловдаги «СВХ «Оборонснабсбыт», Москва областидаги «СВХ Автологистика», «СВХ Лион», «СВХ Фуд логистика» чегара постларида «Яшил йўлак» тизими жорий этилди.

Жорий йилда Россиянинг Нижний Новгород областидаги «Tehnoprom», Астрахандаги «ЦГП», Санкт-Петербургдаги «Тамарикс», Москва областидаги «Северная звезда А&П» назорат пунктларида Ўзбекистондан мева-сабзавотларни Россияга экспорт қилишда фитосанитария текширувини соддалаштириш ва текширув вақтини 1-2 соатга қисқартиришга қаратилган 4та «Яшил йўлак» тизими ташкил этилди.

«Яшил йўлак» тизимидаги ўтиш пунктлари сони 7тадан 11тага етди. Тадбиркорлар Россияга мазкур 11та пунктдан мева ва сабзавот олиб ўтиши мумкин», дейилади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот хизмати хабарида.

Айни вақтда Россельхознадзор билан Россиянинг Олтой ўлкасидаги Кулунда назорат пунктида «Яшил йўлак» тартибини жорий этиш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан Ўзбекистондан Россияга қўл юкида мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар олиб киришга рухсат берилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти