Жаҳон | 08:14 / 11.03.2019
3062
1 дақиқада ўқилади

Трамп мудофаага алоқадор бўлмаган харажатларни 5 фоизга камайтирмоқчи

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессдан мудофаа билан боғлиқ бўлмаган харажатларни 5 фоизга камайтириш ҳақида сўрашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, бу ҳақда 2020 молиявий йил учун Трампнинг бюджет сўровида сўз юритилади.

Қайд этилишича, Трамп, шунингдек, ички хавфсизлик ва чегаралар ҳимояси учун харажатларни ошириш бўйича таклиф билан чиққан.

Шу билан бирга, АҚШ президенти баъзи дастурларни ёпиш ниятида.

Бундан олдин, Трамп ҳарбий харажатларни 750 млрд долларга етказмоқчи экани хабар қилинганди.

Оқ уй 11 март куни жойлаштирадиган бюджет сўровига кўра, Пентагоннинг асосий харажатларига 576 миллиард доллар ажратилиши мумкин, қолган қисми эса хориждаги амалиётлар билан боғлиқ сарф-харажатларга кетади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид