Жаҳон | 20:42 / 12.03.2019
9632
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: АҚШ ва толиблар Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишига келишиб олишди
АҚШ делегацияси ва “Толибон” ҳаракати вакиллари Доҳадаги музокараларнинг сўнгги кунида терроризмга қарши курашиш ва Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги келишув лойиҳасини тузишди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Инглиз ва пуштун тилларида битилган келишув тафсилотлари маълум қилинмаяпти.
АҚШ 2001 йилдан буён Афғонистонда “Толибон” ва бошқа гуруҳларга қарши ҳарбий операция олиб бормоқда.
АҚШ ва толиблар ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи 25 февраль куни Доҳада бошланди. Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ўзаро музокаралар сермаҳсул ўтаётганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024