Жаҳон | 09:07 / 13.03.2019
11050
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Венесуэла ҳукуматини мамлакатни тарк этишга чақирди
АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс маълум қилишича, Вашингтон Венесуэла ҳукуматининг баъзи аъзолари республикани тарк этишини хоҳлайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Венесуэла ҳукуматининг бир қатор вакиллари мамлакатни сиёсий ўтиш даври шартларидан бири сифатида тарк этиши керак.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ бошқа давлатлар билан Венесуэла ҳукумати аъзолари учун бошпана тақдим этиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Абрамснинг қайд этишича, венесуэлалик сиёсатчилардан ҳозирча ҳеч бири республикани тарк этишга розилик бермаган.
Бундан олдин, мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо Венесуэлага икки мамлакат ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024