Жамият | 23:30 / 13.03.2019
3824
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда ўсмир ва унинг шериги мактабда отишма содир этиши қурбонларга олиб келди

Бразилиянинг Сан Паулу шаҳридаги мактабда содир этилган отишмада 8 киши, жумладан 6 ўқувчи ва яна икки ёши катта киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Folha de S.Paulo маҳаллий нашри маълум қилди. Яна 15 киши яраланган.

Отишмани мактабнинг собиқ ўқувчиси 17 ёшли Гильерме Монтейро ва унинг шериги 25 ёшли Энрике де Кастро амалга оширган. 

Полиция маълумотларига кўра, капюшонларда бўлган жиноятчилар отишмани содир этгач, ўз жонига қасд қилган. Уларнинг жинояти сабаби ҳозирча номаълум.   

Отишма соат 9:30 атрофида юз берган. Хавфсизлик кучлари воқеа жойида 38-калибрдаги тўппонча, “Молотов коктейли”, пичоқ, камон ва унга ўқлар топишган. Мактабга сапёрлар чақиртирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид