Тошкентда «Йўл посбони» жамоатчилик тузилмаси сафи кенгаймоқда
Йўл ҳаракатидаги хавфсизлик – ҳаракатнинг ҳар бир иштирокчисига боғлиқдир. Жамият вакилларининг йўл ҳаракати қоидалари бузилишига бефарқ бўлмасликлари, йўллардаги тартиб даражаси ошишига сабаб бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Қайд этилишича, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мажлислар залида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда суҳбат олиб борилиб, “Йўл посбони” жамоатчилик тузилмасининг энг фаол ва фидойи 9 нафар аъзосига пойтахт ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан расман “Йўл посбони” гувоҳномаси ҳамда махсус камзуллар (жилет) топширилди.
“Йўл посбони” жамоатчилик тузилмаси Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи асосида ташкил этилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўмак сифатида фаолият олиб бориши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
18:38
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024