Ўзбекистон | 23:15 / 14.03.2019
5805
2 дақиқада ўқилади

2019 йил охиригача Тошкентнинг кўп қаватли уйларидаги эски лифтлар янгиланади

Йил якунига қадар кўп қаватли уй-жойларда эскирган лифтлар янгиланади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати. 

Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, уларга янада қулайликлар яратиш давлат сиёсати даражасидадир. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги турар-жой объектларидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, жорий йилда кўп қаватли уй-жойларга замонавий лифтларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади, дейилади манбада. 

Лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан кўп қаватли уй-жой фондига лифт ускуналарини тармоқ жадвали асосида белгиланган муддатларда етказиб бериш, бу ишларни молиялаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 23 884,4 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Тошкент шаҳридаги 132 та эскирган лифт “Ташаффус” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган янги замонавий лифтларга алмаштирилади.

Мазкур ишларни амалга ошириш 1 апрель кунидан бошланиши кўзда тутилган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид