Жамият | 11:57 / 14.03.2019
4138
4 дақиқада ўқилади

Бухорода 756,5 км электр узатиш тармоқлари ва 250та трансформатор пункти модернизация ҳамда реконструкция қилинади

Президентнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017 – 2021 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш Дастури тўғрисида”ги қарорига кўра, 2018 йилда 739.0 км. узунликда электр узатиш тармоқлари ва 121 та трансформатор пунктларини қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган эди. Ўтган йил давомида 739,0 км. узунликда электр узатиш тармоқлари ва 252 дона трансформатор пунктида қурилиш ишлари бажарилди.

“Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, шунингдек, давлат раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 – 2021 йилларда Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори бўйича ўтган йилда Бухоро вилоятининг 28 та массивида 1150 та янгиланган намунавий уй-жойларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 20.8 км. узунликда электр тармоғи ва 28 та трансформатор пунктларини янгидан қуриш ишларини амалга оширилди.

Ўтган йилда 7-кичик ноҳия, Бухоро ва Когон тумани йўли бўйлаб қуриладиган 920 хонадонли кўп қаватли уй-жойларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 16,3 км. узунликда электр тармоғи ва 16 та қуввати 400 кВа трансформатор пунктлари ўрнатилди.          

“Обод қишлоқ” дастури бўйича ўтган йилда 271,48 км. электр узатиш тармоқлари, 71 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ва 157,49 км. электр узатиш тармоқлари, 68 та трансформатор пунктлари янгидан қурилиб, ишга туширилди. “Обод маҳалла” дастури бўйича эса 6,8 км. электр узатиш тармоқлари, 4 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ва 8,5 км. электр узатиш тармоқлари, 5 та трансформатор пунктлари янгидан қурилиб, ишга туширилди.

Шунингдек, “Ғиждувон” ЭИЗни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/10 кВ подстанция қуриб ишга туширилди ҳамда 13 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудигача 5,5 км. узунликдаги 6 та 10 кВли электр тармоғи қурилди.

– 2019 йилда 756.5 км. электр узатиш тармоқлари ва 250 та трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилиш режалаштирилган, – дейди Бухоро вилояти Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бош директори Истам Аҳметов. – Шунингдек, «Обод қишлоқ» дастури доирасида жорий йилда узунлиги 305,0 км. электр узатиш тармоқлари ва 99 та трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. «Обод маҳалла» дастури доирасида ҳам бир қатор ишлар белгиланган. Хусусан, жорий йилда 21,3 км. электр узатиш тармоқлари ва 9 та трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Президентнинг «2017 – 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори асосан, 2019 йилда 24,7 км. электр узатиш тармоқлари ва 30 дона трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида узунлиги 2508,4 км. бўлган электр узатиш тармоқлари, 683 дона трансформатор пунктлари ва 18 дона мойли ўчиргичлар ҳамда 5 дона куч трансформаторларини мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. 

Бундан ташқари, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш бўйича ҳам жадал ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда Бухоро шаҳрида 54 мингдан зиёд, Қоровулбозор туманида эса, 4500 та замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Бухоро шаҳрида 78 072 дона истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари мавжуд бўлиб, ушбу ишлар режа асосида амалга оширилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, вилоятдаги 420 167 истеъмолчининг электр ҳисоблагичлари электр тармоқлари корхонаси томонидан 2019 – 2021 йиллар давомида босқичма-босқич етказиб бериладиган кўп функцияли “КАIFA” русумли электр ҳисоблагичларга алмаштирилади ва тўлиқ электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиб, “Биллинг” маркази орқали бошқарилиши таъминланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид