Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фаолиятини қонунийлаштирган норасмий ишчилар, тадбиркорлар ва иш берувчиларга қимматбаҳо ютуқлар топширилади
Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан махсус акция ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар қилмоқда.
Мазкур акциянинг эътиборли томони шундаки, унда иштирок этувчилар, яъни фаолиятини 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб қонунийлаштирган норасмий ишчилар, тадбиркорлар ва иш берувчиларга қимматбаҳо ютуқлар топширилади.
Хабар қилинишича, иштирокчилар учун дазмол, мобил телефон, чангютгич, электр чойнак, микротўлқинли печ, телевизор, музлатгич ва велосипедлар совға сифатида ҳозирлаб қўйилган.
Мазкур акцияда 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб норасмий меҳнат фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда янгидан меҳнат шартномаси тузиш орқали қонунийлаштирганига камида 2 ой тўлган норасмий ишчилар, янгидан давлат рўйхатидан ўтганига ёки фаолиятини тиклаганига камида 2 ой тўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва фаолиятини қонуний расмийлаштирганига камида 2 ой тўлган норасмий ишлаётган фуқароларнинг иш берувчиси иштирок этиши мумкин.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятини қонунийлаштирган шахс меҳнат дафтарчаси ва паспортидан ҳамда янгидан давлат рўйхатидан ўтган ёки фаолиятини тиклаган тадбиркорлар эса тадбиркорлик гувоҳномасининг нусхасини шунингдек, иш берувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга қабул қилинган ишчиларининг исми шарифи, СТИР рақами, ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси вилоятнинг ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига тақдим этилиши шарт.
Акциянинг 1-тури жорий йил 5 июнь куни, 2-тури 4 сентябрь куни, 3-тури эса 6 декабрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026