Тошкентда илк бор Марказий Осиё иқтисодий форуми бўлиб ўтди
15 март куни Тошкент шаҳрида биринчи маротаба Марказий Осиё давлатлари иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари минтақада иқтисодий муҳитни яхшилаш бўйича турли йўналишларда ўзаро мулоқот олиб боришди. Анжуманни очиб берган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниевнинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг ўзида Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 50% дан ошди ва 4,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
У божхона, логистика, транспорт тизимини янада такомиллаштириш, туризм соҳасини рақамлаштириш борасида ўз таклифларини берди.
Тадбирда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ж.Касимбеков 70 миллион аҳолига эга Марказий Осиё минтақасининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти борасида фикр юритди. У энг аввало, инсон капиталига муҳим фактор сифатида қараш жуда муҳимлигини қўшимча қилди. Касимбеков логистика марказлари ва иқтисодий йўлакларнинг ташкил қилиниши ўзаро товар айирбошлаш жараёнига ижобий таъсир қилишини айтди.
Қирғизистон биринчи вице-бош вазири К.Бороновнинг маълум қилишича, 2018 йилда Қирғизистон ва қўшни республикалар билан товар айирбошлаш ҳажми 1%га ошди. Ўзбекистон билан бу кўрсаткич 3%ни ташкил этди, Тожикистон билан эса 1.5 баробарга юқорилади. Мамлакатнинг экспорт салоҳияти йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Айни пайтда Европа Иттифоқига 6 минг номдаги маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.
Бешала давлат бош вазир ўринбосарлари икки муҳим тармоқ – транспорт-логистика ва туризмни юқори босқичга олиб чиқиш минтақанинг иқтисодий ҳолатини яхшиловчи фактор бўлишини алоҳида таъкидлашди.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
20:43 / 17.10.2024