Жамият | 15:07 / 16.03.2019
7746
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги хонадонда газ портлади, икки киши касалхонага ётқизилди

Фото: Pixabay

2019 йил 15 март куни Андижон тумани Нухатак МФЙ Дум кўчасида жойлашган уйда С.К. ва унинг рафиқаси Н.Н. электр чироғини ёққан вақтида газ плитасидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада С.К. ва Н.Н. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид