Россия Евроиттифоқ янги санкцияларига жавоб бериш билан таҳдид қилди
Москва Керч бўғозидаги воқеа туфайли Евроиттифоқ томонидан Россия фуқароларига нисбатан жорий этилган янги санкцияларни жавобсиз қолдирмайди. Бу ҳақда 16 март, шанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.
«ЕИнинг ноқонуний санкциялар рўйхатига ватандошларимизни киритиш учун баҳонаси ўзининг иккиюзламачилиги ва сурбетлиги билан ҳайратга солади», - дея маълум қилишган ташқи сиёсат идорасидан. Қайд этилишича, бундай қарор Россиянинг ўз чегараларини таъминлаш бўйича ҳуқуқи ҳурмат қилинмаслигидан далолат беради.
Шунингдек, вазирликдан таъкидланишича, Евроиттифоқ шу тариқа Украина расмийлари билан бирдам эканини кўрсатмоқда ҳамда уларни нафақат Россия, балки Қора денгиз минтақасидаги бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид солувчи «провокацион сиёсатни» давом эттиришга ундамоқда.
15 март куни Евроиттифоқ давлатлари Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли россиялик саккиз нафар шахсга нисбатан янги санкциялар жорий этди. Бундан олдин, АҚШ ва Канада Украина сабабли Россияга қарши янги санкциялар киритганди.
Канада ташқи ишлар вазирлиги Керчь бўғозида Украина кемаларининг ушланиши ва Қрим сабабли Россиянинг 114 фуқароси ва 15 та компаниясига қарши санкциялар киритди.
Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларни кенгайтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Россияга қарши янги санкцияларни «уч қисмли зарба» деб атаганди.
Мавзуга оид
08:35 / 12.11.2024
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
12:03 / 31.10.2024