Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминиялик бизнесмен йўллар сифати ёмонлигига норозилик сифатида узунлиги бир метрли шоссе қурди
Руминиялик бизнесмен Стефан Мандачи Сучава шаҳрида узунлиги бир метрли шоссе қурди. Бизнесмен ушбу трассани мамлакатда суст ривожланган йўл инфраструктурасига норозилик сифатида қурганини билдирди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар берди.
Мандачининг сўзларига кўра, у ҳукуматнинг йўлларни яхшилаш ҳақидаги ваъдаларидан чарчаган ва шоссе қурилиши учун 4500 евро пул ажратган.
«Бизнинг ҳудудимиз Европадаги энг қашшоқ жой. Мен бизда ҳам автомагистраллар бўлишини хоҳлайман», — деди бизнесмен.
Шоссенинг расмий очилиш маросимида шаҳар мэри Некулай Мирон иштирок этди ва маҳаллий ҳукумат йўл қурилиш ишларини молиялаштириш учун кўп марта пул сўраб мурожаат қилганини билдирди.
Бизнесмен «Руминия автомагистралларни талаб қилади» деб номланган акциясига бошқаларни ҳам қўшилишга чақирди. Айрим ташкилотлар 15 март куни уни қўллаб-қувватлаб 15 дақиқа ишламади. Руминия президенти Клаус Йоханнис ҳам уларга қўшилди ва «Норозилик билдираётганлар билан биргаман» деди.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, Руминиянинг бутун йўл тармоғи 805 километрни ташкил этади. Журналистларнинг фикрича, йўл қурилиши жуда секин кетмоқда: ҳукумат 2019 йил охирига қадар 118 километр йўл қуришга ваъда берган.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, Руминия йўлларда ўлим ҳолати юз бериши бўйича Евроиттифоқда биринчи ўринда туради —2017 йилда 1900дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:15 / 26.06.2026
Россия Руминияга жавоб чораси сифатида консулликни ёпмоқда
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026