Жаҳон | 22:47 / 17.03.2019
21155
1 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл 9 дақиқа ичида 6 фарзандни дунёга келтирди

Фото: The Woman’s Hospital of Texas/Facebook

АҚШнинг Техасида яшовчи аёл 9 дақиқа ичида 6 нафар фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда маҳаллий шифохонанинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинган.

Ноодатий ҳодисага Hindustantimes нашри эътибор қаратган.

Маълум қилинишича, аёл тонгги соат 4:50 дан 4:59 гача 4 нафар ўғил ва 2 нафар қиз фарзандни дунёга келтирган. 

Шифохона вакилларининг таъкидлашича, 6 нафар эгизакнинг туғилиши эҳтимоли 4,7 миллиардга биттани ташкил қилади.

Нашрнинг таъкидлашича, болалар ва она ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар ва шифокорлар кузатуви ости қолмоқдалар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид