Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Болалар граната отишни билмайди». Россия мактабларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик жорий этиш таклиф қилинди
Кировский областидан сайланган россиялик сенатор Виктор Бондарев РФ Маориф вазири Олга Васильевадан мактабларга бошланғич ҳарбий тайёргарлик (БҲТ) дарсини қайтаришни сўради.
«Нега мактаб дастуридан БҲТни чиқариб юборишди? Тушунинг, буни ҳозир жорий этиш керак. Пацифистлар туфайли армияда хизмат қилиш муддатини 1 йилга камайтирилди. Бола эса автоматдан қўрқади, бола граната нима эканлигини ҳам билмайди, уни отишни ҳам билмайди. Бу нормал ҳолатми? Кечирасиз, биз ҳиссиётга бериламиз, лекин буни қилиш керак. Аёл киши бўлиб, сиз буни қилинг», — дейди Федерация Кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Виктор Бондарев.
Маориф вазири таклифга қарши эмаслигини билдириб, юқори синф ўқувчилари учун Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани доирасида алоҳида бўлимларни киритиш масаласи муҳокама этилишини айтган.
Генерал-полковник Виктор Бондарев 2017 йилдан буён Федерация Кенгашида иш олиб боради. У бир ва иккинчи чечен кампаниясида иштирок этган, 2000 йилда эса Россия Қаҳрамони сифатида тақдирланган. 2015 йилда Россиянинг Сурияга ҳаво зарбалари миссиясини бошқарган.
Мавзуга оид
15:47
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
14:58
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026