Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Янги Зеландиядаги теракт тасвирланган 1,5 млн видеоёзувни ўчириб ташлади
Facebook маъмурияти бир сутка ичида Янги Зеландиядаги масжидларда амалга оширилган теракт тасвирланган ва ижтимоий тармоққа жойланган 1,5 млн видеоёзувни ўчириб ташлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ расмий вакили Мия Гарликнинг баёнотида айтилади.
Гарликнинг билдиришича, Facebook «дастлабки 24 соат ичида бутун дунё бўйлаб» ҳужум тасвирланган жами 1,5 млн видеоёзувни ўчириб ташлаган.
«Биз бундай бешафқат контентни ўчириш учун куну тун ишлашда давом этамиз», — деди у.
Facebook, YouTube ва Twitter мазкур террорчилик ҳужуми тасвирланган ёзувлар тарқалишига қарши курашни 15 март куни бошлаган, деб хабар беради CNN. Шунингдек, ҳужум уюштиришда гумонланган шахснинг Facebook ва Instagram’даги аккаунтлари блокланган.
15 март куни Крайстчерч марказидаги иккита масжидга қуролланган одамлар бостириб кириб, у ерга келганларни ўққа тута бошлаган. Гувоҳларнинг айтишича, ўқ овозлари 10-15 дақиқа эшитилиб турган. Масжидлардан бирида ҳужум вақтида 300 га яқин одам бўлган. Ҳужумлар оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, 40 дан кўпроғи яраланган. Мамлакат ҳукумати ҳужумни теракт деб атаган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026