Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Икки жуфт кўчат туҳфаси» акциясида ҳарбийлар томонидан минглаб кўчат экилди
Бугун, 16 март куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Икки жуфт кўчат туҳфаси» акцияси доирасида минглаб ёш кўчатлар экилди, навқирон дарахтлар парвариш қилинди.
Хусусан, Қуролли Кучлар академияси, Тошкентдаги Уруш ва меҳнат фахрийларининг пансионати ҳудудларига ҳарбий хизматчилар ҳамда курсантлар томонидан минглаб ёш кўчатлар ўтқазилди. Улар орасида манзарали ва кўп йиллик дарахтлар мавжуд. Шунингдек, кун давомида дарахтлар буталанди, оқланди, ариқ ва кўчалар хазондан тозаланди. Хусусан, Шарқона янги йилга катта тайёргарлик кўрилди.
Акцияда Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий округлар, бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан бутун республика бўйлаб “Яшил хиёбон”лар ташкил этилган. Унга кўра, 2019 йил баҳор мавсумида 150 млн.дан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026