Пентагон Россия ва Хитойга қарши ўн минглаб ракета харид қилишни режалаштирмоқда – ОАВ
АҚШ мудофаа вазирлиги келгусида Россия ва Хитойга қўллашига тўғри келиши мумкин бўладиган ўн мингдан кўпроқ бошқарилувчи ракета сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Task and Purpose портали ёзмоқда.
Таъкидланишича, Пентагон 2020 молиявий йил бюджети лойиҳасига реактив ёппасига ўт очиш тизими учун 10193 та “ер-ер” туридаги ракетани сотиб олиш харажатларини киритишни таклиф қилмоқда. Таъкидланишича, бу 2019 йилда АҚШ мудофаа вазирлиги 8101 та ракета сотиб олиш учун харажатлар ажратилишини сўраганга нисбатан 26 фоиз кўпроқ бўлади.
Нашрнинг ёзишича, “рақибнинг дала артиллерияси ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини бартараф этиш учун” бу қуролларнинг сотиб олиниши 1,4 млрд долларга айланади.
Порталнинг тахминича, ракета арсеналининг бундай жадал тўлдирилиши Пентагоннинг Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашдаги “муваффақиятсизлиги”дан кейин Россия ва Хитойга қарши курашда қуруқликдаги ёппасига ўт очиш тизимларига эътиборни қаратиши билан боғланган.
Пентагон март бошида эълон қилинган, кейинги молиявий йил учун мудофаа бюджети шарҳида АҚШ армиясини модернизациялашда устуворлик “барча эшелонларда устунликка эришиш учун дала артиллериясининг ўт очиш узоқлигини оширишга ва реактив артиллерия имкониятларини ривожлантиришга” берилиши айтилган.
Мавзуга оид
13:22
Пентагон ҳужжатларини ошкор этишда айбланган шахс 15 йилга қамалди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
09:00 / 30.10.2024