Жаҳон | 15:29 / 17.03.2019
7066
1 дақиқада ўқилади

Япония 400 км радиусда ҳаракатланувчи ракета яратмоқда

Фото: REUTERS

​Япония Мудофаа вазирлиги 400 км радиусда ҳаракатлана оладиган қанотли ракета ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда хабар тарқатган Yomiuri нашри манбаси қанотли ракеталарни тайёрлаш мамлакат 2018 йил қабул қилган янги таҳрирдаги мудофаа режасида назарда тутилганини таъкидлаган. 

Маълум қилинишича, ракеталар 2017 йили ишланмалари тугаган ASM3​ ракеталари негизида пайдо бўлади. ASM3​'нинг тезлиги 3 Маха соатига тенг бўлиши, ҳаракатланиш радиуси 200 км эканлиги айтилмоқда. Аммо қўшни Хитойдаги мудофаа салоҳиятининг ошиб бориши билан бу ракеталарнинг самарадорлигига шубҳа пайдо бўлган. 

Япония декабрда мамлакатнинг миллий мудофаа салоҳиятини такомиллаштириш бўйича 2029 йилга мўлжалланган дастурни қабул қилганди. Дастурнинг биринчи беш йиллигида ҳукумат ҳарбий харажатлар учун 234 миллиард доллар сарфлашни кўзда тутади. Ажратилган маблағлар ҳисобидан япон ҳарбийлари тарихида илк марта авиаташувчи ҳам қурилиши мумкин.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид