Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландиядаги терактда ҳалок бўлган покистонлик мукофотланадиган бўлди
Янги Зеландияда масжидга ҳужум қилган террорчини қуролсизлантиришга уриниш вақтида ҳалок бўлган покистонлик Миан Наим Рашид кўрсатган жасорати учун мукофотланадиган бўлди.
Террорчи “Ан-Нур” масжидига кирганда, покистонлик унга қаршилик кўрсатиб, тўппончасини олиб қўймоқчи бўлганда террорчи томонидан отиб ташланган.
“Покистон оқ танли ирқчи-террорчини тўхтатишга уриниш вақтида ҳалок бўлган Миан Наим Рашид билан фахрланади. У ўз жасорати учун давлат мукофоти билан тақдирланади”, деб ёзган твиттерда Покистон бош вазири Имрон Хон.
Покистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Янги Зеландиядаги теракт вақтида 9 покистонлик ҳалок бўлган.
“Биз Крайстчерчдаги терактда ҳалок бўлган покистонликлар оилаларига ҳар қандай кўмак кўрсатишга тайёрмиз”, деб таъкидлаб ўтган Покистон бош вазири.
Охирги маълумотларга кўра, 15 март куни Крайстчерчдаги иккита масжидга қилинган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳат олган. Отишмани содир этган 28 ёшли Брентон Таррантга қотиллик айблови қўйилган, у 5 апрелгача ҳибсда ушлаб турилади.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026