Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан буён ўзбекистонликлар «иномарка»ларга 90 млн доллар сарфлашди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти ҳажми 90 миллион доллардан ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Январь-февраль ойларида мамлакатга 90,5 млн долларлик автомобиллар импорт қилинди, бу ўтган йилнинг январь-февралига нисбатан қарийб тўрт баравар кўп. Таққослаш учун, 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этганди.
Юк машиналари импорти фақат 66,6%га ошди, қишлоқ хўжалиги машиналари эса қарийб 8%га камайди.
Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.
Шунингдек, 1 январдан бошлаб электрмобиллар олиб киришга ноль ставкали бож ва ноль ставкали акциз солиғи ўрнатилди.
Бундан олдин, Ўзбекистон икки ойда импортга 3,35 млрд доллар сарфлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026