ОАВ: Туркманистон аҳолисига товарларни Ўзбекистонга олиб чиқиб кетиш тақиқланди
Туркманистон чегара хизмати Дашогуз вилояти аҳолисига ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб чиқиб кетишни тақиқлади.
«Хроники Туркменистана» нашрининг ўз манбаларига асосан хабар беришича, Дашогуз вилоятида яшовчи, Россия ёки Ўзбекистон визасига эга бўлган шахслар Ўзбекистонга 10 килограммгача юк олиб чиқиб кетиши мумкин эди.
«Бу асосан Туркманистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари эди... У сотилганидан кейин одамлар ноёб ёки қиммат товарларни, масалан, сигареталарни Туркманистонга олиб кира бошлади. Бироқ, 10 мартдан бошлаб Туркманистоннинг «Дашогуз автодорожний» чегара пункти чегарачилари қўшни давлатга бундай товарлар олиб чиқиб кетилишини тақиқлашди. Ўзбекистон томони жисмоний шахслар томонидан товар ва маҳсулотлар олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилишига ҳеч қандай чекловлар қўймади», - дейилади хабарда.
Бундан олдин, Дашогуз вилояти Кёнеурганч аҳоли пунктидаги Туркманистон-Ўзбекистон чегараси божхона пунктида туркман чегарачилари Ўзбекистонга рангли металларни олиб кетаётган 8та юк автомобилини ушлашгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Қўлга олинган юк машиналари эгалари Туркманистон фуқаролари ҳисобланади. Хабар қилинишича, «машиналарга юкланган барча товарлар декларациядан ўтказилган, уларнинг ёнида декларация қоғозлари бўлган».
Хабарга кўра, ҳайдовчилар Қозоғистонга виза олишмаган ва Ўзбекистон орқали у ерга боришга қарор қилишган. Туркманистон ҳайдовчиларни рангли металларнинг ноқонуний савдосида айбламоқда. Уларнинг бари ҳибсда сақланмоқда.
Мавзуга оид
09:31 / 11.11.2024
Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо давлатлар билан ўзаро товар айланмаси ҳажми айтилди
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024