11:07 / 19.03.2019
3009

Республика бўйлаб ўтказилган спорт ҳафталигида 3 миллионга яқин хотин-қизлар иштирок этди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

11-16 март кунлари Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Спорт ҳафталиги давомида бадантарбия машғулотлари, спортнинг ўйин турлари, бадминтон, волейбол, стол тенниси, эстафета баҳслари, шахмат ва шашка бўйича спорт тадбирлари ўтказилди.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 4 412 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 3 025 141 нафарга яқин хотин-қизлар (бадантарбия машғулотларида 2 млн 661 минг 252 нафар ҳамда спорт тадбирларида 363 минг 889 нафар) иштирок этди.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар мазкур ҳафталикда фаол иштирок этиб, унда 2 246 нафар хизматчи аёллар қамраб олинди.

Ҳафталик давомида республика бўйлаб “Спорт саломатлик гарови” шиори остида юриш бўйича оммавий марафонлар ўтказилди. Мазкур марафонда жами 100 552 нафар фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ва катта ёшдаги хотин-қизлар иштирок этди.

Top