Жамият | 19:55 / 19.03.2019
7117
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти маданият бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг тегишли буйруғига кўра, Баҳодир Негматович Шарафов Самарқанд вилояти ҳокимлиги маданият бошқармаси бошлиғи лавозимидан ўз аризасига мувофиқ озод этилган. 

Баҳодир Шарафов 2018 йилда бошқармага раҳбар этиб тайинланганди.

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий Телеграм каналида хабар берилишича, Шу вақтгача Самарқанд Давлат музей-қўриқхонаси бош директори лавозимида фаолият олиб борган Хўжақул Утаевич Муҳаммадиев 2019 йил 19 мартдан бошлаб Самарқанд вилояти ҳокимлиги маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид