22:00 / 20.03.2019
16011

Ибраҳимович фаолиятидаги энг яхши мураббийни айтди

«Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 2004-2006 йилларда «Ювентус» бош мураббийи бўлган Фабио Капелло ишига баҳо берди.

«Кўплаб мураббийлар билан ишлаганман, аммо Капелло уларнинг орасида ажралиб туради. У менга гол уриш ҳақида топшириқ берарди, агар урмасам, трибунада ўтиришимни айтарди.

Бу менга ёқади. Мен юзимга айтилган тўғри гапни ёқтираман. Кимнидир баландпарвоз мақтовини хушламайман. Менга иштиёқ бағишлайдиган одамлар билан ишлашни истайман», – деди Ибраҳимович.

Ибраҳимович 2004-2006 йилларда «Ювентус» таркибида 70та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган.

Top