Моуриньо: «Июнь ойида ўз касбимга қайтмоқчиман»
«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда фаолиятини қайта йўлга қўйиш ниятида эканини маълум қилди.
«Мураббийлик қилмаётганимга уч ярим ой бўлди, лекин фаолиятимни давом эттиришга тайёрланяпман. Футболга сингиб кетаркансан, ўзинг учун вақт ажратолмайсан – ҳали матбуот анжуманлари, ҳали ўйинлар, бир қараса видеотаҳлиллар, яна бир қараса учрашувлар таҳлили, уни устига ҳар кунлик муаммолар. Шунинг учун ўтган ойларни қайта қувват йиғиб олишга сарфладим.
Мураббийлик – ўзига хос касб, ҳар кунлик режимда ишлаш менга ёқади. Бу касбимга ёзда – июнь ойида, келгуси мавсум олдидан қайтишни истаяпман.
Менга нима керак эмаслигини аниқ биламан, шунинг учун ҳам 3-4та таклифни рад этдим. Нимани исташимни ҳам аниқ биламан. Бунда айнан биронта клубни назарда тутмаяпман, балки унинг фалсафаси, ишлаш услубини айтмоқчман. Истаганимга эришаман, деб умид қиламан», – дея Моуриньо beIN Sports эфирида.
Мавзуга оид
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023
Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади
15:08 / 12.10.2022
«Қишдаёқ барчасини тарозига қўямиз». Элдорнинг агенти Моуриньонинг Шомуродовга икки эътирози, Римда нега қолгани ва келажаги ҳақида
21:57 / 22.08.2022